Пайшанба – “Ёшлар куни”: уюшмаган ёшлар йиғини ўтказилди (+видео)
Ўзбекистонда ёшлар сиёсати - давлат стратегиясининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Янгиланаётган жамиятда миллий ғояга содиқ авлодни тарбиялашда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизими алоҳида ўрин тутмоқда. Хусусан, “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида уюшмаган ва кўмакка муҳтож ёшларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида чиниқтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Тошкент тумани маҳаллаларидан келган 15 нафар оғир тоифадаги ва уюшмаган ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университетига ташрифи ҳамда уч кунлик ўқув жараёни ёшлар ҳаётида бурилиш ясовчи ҳақиқий матонат ва жасорат мактабига айланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_KfsK8lpsbw" title="Payshanba – “Yoshlar kuni”: uyushmagan yoshlar yig`ini o`tkazildi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Кун тартибидан 240 дақиқалик марказий ва 80 дақиқалик қўшимча ўқув машғулотлари, Ахборот-ресурс марказида китобхонлик соатлари, университетнинг диққатга сазовор масканлари билан танишиш ҳамда кечки пайт ватанпарварлик руҳидаги фильмлар намойиши ҳамда давра бўйлаб мусиқий чиқишлар ташкил этилгани ёшларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва маънавий дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилди.
Уч кунлик дастур давомида соҳанинг малакали мутахассислари ва офицерлари томонидан ёшларга ҳаётий зарур бўлган фан ва машғулотлар ўтказилди. Жумладан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар асослари ва ҳуқуқий тайёргарлик дарслари орқали ёшларда қонунга ҳурмат руҳини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқув йиғини якунида ёшларга қисқа муддатли ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотномалар уларнинг ота-оналари иштирокида тантанали равишда топширилди.
Ушбу тизимли ўқув жараёни университет раҳбарияти назорати остида юқори савияда ташкил этилди. Миллий гвардия томонидан маҳаллаларда амалга оширилаётган бундай лойиҳалар йигит-қизларда мардлик, фидойилик ва Ватанга садоқат фазилатларини шакллантирмоқда.
Бу каби ташаббуслар Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган баркамол авлодни вояга етказишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов, ЎзА