Ўзбекистонда ZUFFA Boxing беллашувлари ўтказилади
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров АҚШда дунёнинг энг нуфузли аралаш яккакураш ташкилоти UFC президенти Дана Уайт билан учрашув ўтказди.
Самимий ва самимий руҳда кечган мулоқот давомида спорт индустриясининг бугунги ривожланиш тенденциялари, профессионал ва жанговар спорт турларини оммалаштириш ҳамда халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўз навбатида Уайт UFC ташкилотининг фаолияти, спорт инфратузилмаси ва ташкилотнинг янги режалари ҳақида маълумот берди.
Томонлар спорт орқали ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, йирик спорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини изчил давом эттириш лозимлигини таъкидлади ҳамда келгуси режалар кўриб чиқилди.
Муҳокамалар чоғида Ўзбекистонда кучли бокс анъаналари ва жаҳонга машҳур спортчилар кўплиги эътироф этилган ҳолда мамлакатимизда UFC тармоғидаги ZUFFA Boxing беллашувларини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.
Т.Рўзиев, ЎзА