Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси Намояндагон Раиси ўринбосари Азиз Кодир Гиёзода билан учрашди.

Учрашувда Тожикистон Ўзбекистоннинг яқин қўшниси ва стратегик шериги экани таъкидланди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган муносабатлар мамлакатларнинг стратегик шериклигини изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.

Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарлари учинчи йиғилишининг аҳамияти ва унинг натижалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Парламентлар юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг самарали фаолияти қайд этилди.

Сенат Раиси Тожикистон томонини 13-14 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг ялпи мажлиси муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон парламент делегациясини Тожикистон Республикаси Президенти қабул қилгани икки давлат ўртасидаги ишонч ва конструктив ҳамкорликнинг юксак даражасидан далолат экани мамнуният билан қайд этилди.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлараро мулоқотни кучайтириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини кенгайтириш, қонунчилик тажрибаси алмашинуви ҳамда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва экология соҳаларидаги ўзаро алоқаларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Тожикистон: савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик жадаллашади