Ўзбекистон – умумий уйимиз
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳар ихтисослаштирилган маданият мактабида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида маданий тадбир ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Мусулмонлар Қозияти, Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази Нукус шаҳар бўлими вакиллари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.
[gallery-6875]
Ихтисослаштирилган маданият мактабининг истеъдодли ўқувчилари ижросида саҳна кўринишлари, миллий қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.
Шунингдек, иштирокчилар тасвирий санъат бўлими ўқувчилари ижодига оид бадиий кўргазма билан яқиндан танишди.
Тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчи-ёшлар ва ўқитувчилар ташкилотчилар томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА