Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида икки поғона пастлади
ФИФА томонидан миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу жадвалда аввалги ойдаги ўрнидан икки поғона пастлади ва 52-ўринни банд этди.
Қитъа кесимида эса миллий терма жамоа Осиё термалари орасида бешинчи ўринни банд этган. Айни дамда қитъамизда термамиздан олдин Япония, Эрон, Жанубий Корея ва Австралия термалари жойлашган.
Қайд этиш жоизки, жаҳон рейтингини айни пайтда Испания миллий терма жамоаси бошқариб бораётган бўлса, иккинчи ва учинчи поғоналарни Аргентина ҳамда Франция термалари эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро шогирдлари 22 январдан 2 февралга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Йиғинга асосан маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА