“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими” фахрий унвони таъсис этилди
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ-1178-сон, 28.09.2026 й.) қабул қилинди.
Қонунга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими” фахрий унвони бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасаларнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, ўз меҳнати билан юксак касбий маҳоратини намоён этган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш ишини яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
ЎзА