Ўзбекистон илк бор Халқаро кимё олимпиадасига мезбонлик қилади
Марказий Осиё тарихида илк бор нуфузли 58 Халқаро кимё олимпиадаси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Мазкур халқаро илмий мусобақа 2026 йил 10 – 19 июль кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилади.
Ушбу нуфузли тадбир дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидан энг иқтидорли ўқувчиларни бир майдонга жамлайди. Иштирокчилар назарий ва амалий билимлари, мантиқий тафаккури ҳамда илмий салоҳияти бўйича ўзаро беллашади.
58 Халқаро кимё олимпиадасининг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимизнинг халқаро илмий нуфузини янада ошириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ва илм-фан соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа бўлади.
М.Ҳожиакбарова, ЎзА