edu.bsa.uz платформаси имкониятлари кенгаймоқда
Бугунги кунда edu.bsa.uz онлайн малака ошириш платформаси давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ривожлантиришга хизмат қилаётган замонавий рақамли таълим майдонига айланди.
Платформада бугунги кунга қадар 9 ўқув курси жойлаштирилган, 179 минг 701 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган, 480 минг 779 сертификат тақдим этилган.
Платформани янада такомиллаштириш ва фойдаланувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб ривожлантириш мақсадида давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида edu.bsa.uz платформасидан фойдаланиш ҳолати бўйича сўровнома ўтказилди.
Сўровномада 13 минг 545 нафар респондент иштирок этди. Иштирокчиларнинг 93 фоиздан ортиғи платформани ижобий баҳолади. 8 минг 849 нафар респондент платформани бошқаларга тавсия қилишини билдирди.
Н.Абдураимова