Ўзбекистон делегацияси Умумжаҳон ёш ватандошлар ўйинларида иштирок этади
20 нафардан зиёд ёшлардан иборат Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳри ва Москва вилоятида бўлиб ўтадиган Х Умумжаҳон ёш ватандошлар ва ШҲТ ўйинларида қатнашиш учун Россияга жўнаб кетди.
Ўйинларда турли мамлакатдан 400 нафарга яқин ёш спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақа 2015 йилдан буён 65 дан дан зиёд давлатнинг 6 минг нафардан ортиқ ёшларни бирлаштириб, ёшлар спорти, маданий алмашинув ва дўстликни мустаҳкамлаш майдончасига айланди.
Тадбир “Россотрудничество” давлат органи, Россия Федерацияси спорт вазирлиги, Москва шаҳри спорт департаменти, Москва вилояти жисмоний тарбия вазирлиги, Бутунроссия мактаб спорти федерацияси ҳамда А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Спорт дастури баскетбол, волейбол, мини-футбол, стол тенниси, сузиш, шахмат ва кураш мусобқаларини ўз ичига олади.
Турнир қатнашиш ўзбекистонлик ёшларга спорт маҳоратларини намойиш этиш, чет эллик тенгдошлари билан танишиб, дўстона алоқаларни йўлга қўйиш имконини беради.
Азиза Алимова, ЎзА