Осиё ўйинлари: Хитой медаль жамғаришда пешқадам
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг 20 сентябрь кунги беллашувлари якунига кўра бир қатор мамлакатлар делегациялари медаллар жадвалидаги кўрсаткичларини яхшилади.
Қувонарлиси, Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг илк кунини битта кумуш медаль билан якунлади. Каратэ бўйича -55 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ҳумоюнмирзо Ҳалимов ҳал қилувчи баҳсда кумуш медалга сазовор бўлди.
Осиё ўйинларининг 20 сентябрь кунги баҳслари якунига кўра, медаллар жадвалида Хитой терма жамоаси 11 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза, жами 20 та медаль билан биринчи ўринда бормоқда. Япониялик спортчилар 6 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза медаль жамғариб иккинчи, Жанубий Корея делегацияси эса 4 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медаль билан учинчи ўринни эгаллаган.

Кучли саккизликдан Қозоғистон 4 та олтин ва 2 та бронза, Таиланд 3 та олтин ва 1 та кумуш, Мьянма 1 тадан олтин, кумуш ва бронза, Макао 1 та олтин ва 1 та кумуш, Кувайт эса 1 та олтин ва 1 та бронза медаль билан жой олган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА