Гандболчи ёшлар Ўзбекистон кубоги мусобақасида қатнашмоқда
Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 16 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 3-тур ўйинлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон гандбол федерациясининг 2026 йилга мўлжалланган спорт тадбирлари тақвим режаси асосида ўтказилаётган мусобақаларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этмоқда.
Кеча кубок баҳслари дастурига мувофиқ қиз болалар жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти жамоаси жиззахлик тенгқурларини 25:23, Хоразм жамоаси Андижон вилояти вакилларини 30:24, Сирдарё вилояти жамоаси нукуслик гандболчи қизларни 25:22, Навоий вилояти вакиллари пойтахт жамоасини 17:12 ҳамда Сурхондарё вакиллари Тошкент вилояти гандболчи қизларини 17:11 ҳисобида мағлуб этди.
Мусобақалар 25 сентябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА