Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида чегара бўлиши керак (+видео)
“Келажак бунёдкорлари“ лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони, “Йил ўқитувчиси“ танлови ғолибларидан бири — Шаҳзод Қўчқоров.
Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатлари таълим сифатига, ўқувчининг билим олишига ва шахс сифатида шаклланишига бевосита таъсир қилувчи асосий омилдир.
Педагогик муомала - бу ўқитувчининг ижобий психологик иқлимни яратишга қаратилган, дарсда ва дарсдан ташқари жараёнларда ўқувчилар билан олиб бориладиган ҳамкорлигидир.
Педагогик мулоқотда шахсни ҳурмат қилиш ва унинг фикрини тинглаш, ҳар бир ўқувчининг психологик хусусиятларини ва имкониятларини ҳисобга олиш, баҳолаш ва муомалада тенг ҳамда тўғри муносабатда бўлиш муҳим ҳисобланади.
Бугунги лойиҳамиз қаҳрамони Шаҳзод Қўчқоров ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида муносабатларнинг тўғри ўрнатилиши қанчалик ўқув жараёнларига таъсир қилиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА