Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар юзасидан маъруза қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Илҳом Кличханов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Мазкур лавозимга ҳозирга қадар Олмалиқ шаҳар ҳокими вазифасида хизмат қилиб келган Қобил Ҳамдамов Муродқулович номзоди тавсия қилинди.
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши сессиясида Ҳамдамов Қобил Муродқулович шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
А.Мусаев, ЎзА