Номзодлар турнирида мағлубиятсиз одимлаётган Синдоров Гири билан баҳслашади
Бугун, 5 апрель куни Кипрда давом этаётган Номзодлар турнирининг 7-турида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров оқ доналарда нидерландиялик Аниш Гири билан куч синашади.
Кеча ўтказилган 6-тур баҳсида қора доналарда ҳаракатланган Жавоҳир Синдоров хитойлик Вей Ини мағлубиятга учратди ва 5,5 очко билан турнирдаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди.

Ортда қолган мазкур турда Фабиано Каруана – Андрей Есипенко, Ҳикару Накамура – Праггнанандха, Аниш Гири – Матиас Блюбаум қварама-қаршилигидаги ўйинларда томонлар муроса йўлини танлади.
Мусобақанинг аёллар баҳсида украиналик Анна Музичук 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Кеча ўтган 5-тур баҳсида украиналик Музичук қора доналарда хитойлик Чжу Цзинерни мағлубиятга учратди.
Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларидан иборат турнир 16 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА