Нигина Фахриддинова: унутилмас тарихий учрашув бўлди (+видео)
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, интеллектуал салоҳияти, ташаббускорлиги ва иқтидорини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Олимпия шаҳарчасида ташкил этилган махсус кўргазма майдонларида ёшларнинг ташаббус ва ғоялари билан танишиб, улар билан мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари ёшлар томонидан экология, стартаплар, муҳандислик, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда санъат соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
Президентимиз ёшлар томонидан илгари сурилган лойиҳалар юзасидан тақдимотларни тинглаб, уларнинг амалий аҳамияти, долзарблиги ва ривожланиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратди.
Мулоқот давомида халқаро гўзаллик ва санъат танловлари совриндори Нигина Фахриддинова миллий ва замонавий услублар уйғунлигида яратилган либосларимиз халқаро майдонларда катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.
Батафсил қуйидаги видеода
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Q309ByuPkhk?si=kl3reEkqyEqriyKP" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА,
Анвархўжа Аҳмедов(видео),ЎзА