Непалда тошқин: 28 нафар полиция ходими бедарак
Сўнгги хабарларга кўра, Непалдаги офат қурбонлари 270 кишига етган, қарийб 1500 одам, жумладан 28 нафар полиция ходими бедарак йўқолган.
Сув тошқини оқибатида 380 дан ортиқ сайёҳнинг тақдири номаълумлиги ҳақида хабар қилинди.
Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳон ташкилоти Непалда жабр кўрганларга ёрдам бериш учун ресурс ва ходимлар сафарбар қилинаётгани ҳақида айтган.
Хабарда табиий офат оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлгани, 680 дан кўп одам бедарак йўқолгани маълум қилинган. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, 13 ГЭС ва 40 километрлик йўл вайрон бўлган. Тахминан 200 юк машинаси зарар кўрган, 19 кўприк ювилиб кетган.
Сув ва лой тошқини полиция бўлими, божхона маскани ва хонадонларни вайрон қилди. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан хавотирда.
С.Раҳимов, ЎзА