Непал БМТдан 20 миллион доллар олади
Непал ҳукумати август ойида Хитойнинг Тибет минтақаси билан чегарадош ҳудудда юз берган даҳшатли сув тошқини оқибатини юмшатиш учун БМТ Иқлим йўқотиши ва зарарни қоплаш жамғармасидан 20 миллион доллар миқдорида ёрдам олади.
Мамлакат Қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва атроф-муҳит вазирлиги маълум қилишича, ушбу маблағ офат етказган жиддий зиённи бартараф этишга йўналтирилади.
Август ойида юз берган фожеа оқибатида 1500 га яқин одам ҳалок бўлиб, 5000 дан кўп инсон бедарак йўқолган.
Расмий маълумотга кўра, офат 15 000 минг оила ёки 60 00 га яқин аҳолига зарар етказган. Шунингдек йўл, кўприк ва мактаблар, 13 гидроэлектр станцияси каби инфратузилмага 2,7 миллиард доллар миқдорида зиён етган. Мамлакатни тиклаш харажати 4,7 миллиард доллардан ошиши тахмин қилиняпти.
БМТ томонидан ажратилаётган бу ёрдам Непалга етказилган умумий зарарнинг 1 фоизидан ҳам камроқ қисмини қоплайди. Мамлакат Бош вазири Балендра Шоҳ БМТдаги чиқишида Непал атроф-муҳитга жуда кам чиқинди чиқараётганига қарамай, иқлим ўзгариши оқибатидан энг кўп азият чекаётганини таъкидлаб, бу офатни бутун дунё учун муҳим огоҳлантириш деб атади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА