Президент Шавкат Мирзиёев 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш мақсадида Навоий вилоятида бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифининг иккинчи куни хайрли воқеа билан бошланди. Жамоатчилик вакиллари иштирокида янги лойиҳаларга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Кейинги йилларда Навоий вилоятида тадбиркорлик жадал ривожланиб, инвесторларнинг ҳудудга қизиқиши тобора ортмоқда. Биргина 2023 йилнинг ўзида 101 триллион сўмликдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 648 миллион долларлик экспорт амалга оширилган. Шунингдек, қарийб 478 миллион долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, вилоят ташқи савдо айланмаси қарийб 1,3 миллиард долларни ташкил этди. Вилоятда 300 дан ортиқ чет эл корхоналари ишлаб турибди. Энди уларнинг сони янада кўпаяди.

Маросимда 15 та лойиҳа ҳақида эълон қилинди.   

Жумладан, Конимех туманида ёнувчи сланецларни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг биринчи босқичи, Кармана туманида 300 мегаватт қуёш фото электр станцияси ва 75 мегаватт электр энергиясини сақлаш тизими, Навоий шаҳрида техник газ ишлаб чиқариш, Ғозғон шаҳрида мармар ва Зарафшон шаҳрида гранит тошларни қайта ишлаш, Учқудуқ туманида каолин қазиб олиш ва бойитиш, Хатирчи туманида балиқ озуқаси тайёрлаш лойиҳалари қурилиши бошланди.

Кармана туманида калий сульфат ва сульфат кислотаси, Навоий шаҳрида пахта целлюлозаси, Нурота туманида гранит тошларни қайта ишлаш корхоналари ишга туширилди.

Мазкур 15 та лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард 600 миллион доллар. Уларнинг натижасида 7 мингдан ортиқ иш ўрни пайдо бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги лойиҳаларнинг қурилиши ва фаолиятини бошлаб берди.

Шундан сўнг Навбаҳор туманида Навоий вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг бошида яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари кенгашларига сайловлар демократик тамойиллар асосида қизғин ўтганини таъкидлаб, унда масъулият билан қатнашган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

Буюк бобомиз номи билан аталадиган Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак бўлиши керак. Шу маънода, давлатимиз раҳбари янги – 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Бу ташаббус доирасида республика танлови ва навоийхонлик кечалари ўтказилади, ёшларбоп китоблар чоп этилади, шоир асарлари бўйича фильмлар тайёрланади. “Янги Навоий” шаҳарчасида муҳташам ҳайкал ва музей барпо этилади.

Иқтисодиёт ҳақида гап кетар экан, кўрсаткичлар ва режалар атрофлича таҳлил қилинди.

Сўнгги етти йилда Навоийда 8 миллиард долларлик 6,5 мингта лойиҳа ишга тушиб, 27 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилган. Тадбиркорлар сони 3 карра кўпайган. Шу вақт ичида вилоят иқтисодиёти тўққизинчи ўриндан учинчи ўринга чиқиб, 82 триллион сўмга етган. Бу йил 2,2 миллиард долларлик 577 та лойиҳа бажарилиб, 10 мингта юқори даромадли иш ўрни пайдо бўлади.

Шу билан бирга, имкониятлар ҳали кўп. Навоий вилояти мамлакатимиз марказида жойлашган, бой табиий ресурслар, етарли инфратузилма ва инсон салоҳиятига эга ҳудуд. Юртимиздаги 5 триллион долларликдан ортиқ қазилма бойликларининг 20 фоизи Навоий заминида. Бу исталганча инвестор талабини қондира олади.

Вилоятда ҳар йили 100 триллион сўмликдан ортиқ саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Жон бошига даромад республикада иккинчи ўринда. Булар маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириш, савдо, хизматлар, умумий овқатланиш ва туризмни кенгайтириш учун катта имконият.

Ҳозирда вилоятда 11 миллиард киловатт соат электр энергияси чиқарилаяпти, яна 5,2 гигаваттли шамол ва қуёш станциялари ишга тушиш арафасида. Булар – янги саноат ва сервис корхоналарининг узлуксиз ишлаши кафолати.

Шу нуқтаи назардан, вилоят ҳокими, 11 та шаҳар ва туман ҳокимлари, давлат ташкилотлари ва банклар, 330 та маҳалладаги “еттилик” бу имкониятлардан қай даражада фойдалана олаяпти, дея савол қўйилди.

2025 йилда вилоятга 3,7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилиши, натижада 600 та янги корхона очилиб, 15 мингта юқори даромадли иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Энг муҳими, бу лойиҳалар нафақат Навоий, балки атрофидаги вилоятлар саноатини ҳам эргаштиради.

“Ер қаъри тўғрисида”ги янги қонунга мувофиқ, энди янги тизим бўлади. Барча стратегик ресурсли конлар ҳалқаро баҳолашдан ўтади.

Навоий вилоятида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий бошқармаси очилади. Энди лицензия ва рухсатнома бериш, конларни аукционга чиқаришни бошқарманинг ўзи ҳал қилади.

Вилоят ҳудудидан Зарафшон дарёси ва Оқдарё ўтган. Яна 256 километр сой, 2 минг километрдан зиёд каналлар бор. Уларда кичик гидроэлектрстанциялар қуриш бўйича кўрсатма берилди. Бунинг учун 10 миллион доллар ажратилади, ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади.

Келгуси йилда Навоийга 500 минг хорижий туристни жалб қилиб, бу хизмат экспортини 150 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди. Йўл бўйларида енгил конструкциялари шохобчалар ташкил этиб, савдо ва сервисларни кўпайтириш имконияти кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Вилоятда 16 минг камбағал оила, 8 мингдан зиёд ишсиз фуқаро бор. Иқтисодиёт тармоқларидаги қўшимча салоҳиятдан фойдаланиб, уларни иш билан таъминлаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Бандлик ва ижтимоий ҳимоя тизимлари биргаликда бир йилда 16 минг оилани камбағалликдан чиқариш мақсади белгиланди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиб, бозорларга кунлик етказиб бериш, уларнинг нархини барқарорлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Бунда қишлоқ хўжалиги муҳим. Лекин Навоийда бор-йўғи 100 минг гектарда экин экилаяпти. Унинг 72 фоизи насосда суғорилади.  9 миллион гектар яйлов бўлса-да, чорва кам.

Шу боис келгуси йилда пахтачиликда Туркия, Хитой уруғи ва технологиясини олиб келиб, ҳосилдорликни 70 центнерга чиқариш, 7 минг гектар боғ ва токзорларни янгилаш, ҳамма сувли ерларни лазерли текислаб, такрорий экин сифатида 10 минг гектарда кунгабоқар етиштириш чоралари белгиланди. Яйловларга дрон билан озуқа экинлари, доривор ва зираворлар уруғлари сепилиб, 50 минг аҳолига бўлиб берилади. Умуман, уч йилда 3 миллион гектар яйлов яхшиланиб, чорва 10 карра кўпайтирилади.

Инфратузилма билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Зарафшон шаҳрида аҳоли тез ўсаётганини инобатга олиб, унинг ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириш ва 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарурлиги айтилди.

Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшайди. Хорижий инвесторлар ҳам кўп келаяпти. Уларга қулайлик яратиш учун Зарафшон шаҳридаги аэропортдан фойдаланиш, “Янги Томди” қўрғонига қўшимча электр тармоғи тортиб, тадбиркорлик лойиҳаларини кўпайтириш мумкин.

Чекка ҳудудлардаги 18 та эски мактабни ва ичимлик суви тармоқларини янгилаш, боғча ва мактаблар қуриш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш вазифалари белгиланди. Тадбиркорлик қилишга қизиқиши бор 9 минг хотин-қизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш мумкинлиги айтилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва “Яшил макон” дастурининг бажарилиш ҳолати ҳам кўриб чиқилди.

Мутасаддилар, туманлар ва тармоқлар раҳбарлари жорий йил якунида кутилаётган натижалар, келгуси йилга мўлжалланган режалар бўйича вилоят фаоллари ва халқ олдида ахборот берди.

Йиғилишга видеоселектор орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳам уланди. Уларнинг раҳбарлари Навоий вилоятида кўрсатиб ўтилган йўналишларда ўз ҳудудида ҳам имкониятлар борлигини тасдиқлаб, бундан хулоса қилиши ва натижадорликни оширишини айтди. Хусусан, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат лойиҳаларини жадаллаштириб, ҳудудий иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорлик ва касбга йўналтириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини баён қилди. Йил якунигача ва келгуси йилга мўлжалланган режалар белгиланди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи якунланди.

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ, 

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбирлари

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида ислоҳотлар шиддати янги босқичда, мақсадлар янада аниқ