Наманган халқаро мақом анжумани меҳмонларини кутиб олишга шай
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида миллий мусиқа санъатининг ноёб намунаси бўлган мақомни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган III Халқаро мақом санъати анжумани олдидан тайёргарлик ишлари қизғин паллада.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23–26 июнь кунлари Наманган вилоятида ЮНЕСКО ва ICESCO шафелигида III Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади. Нуфузли маданий тадбирда дунёнинг турли мамлакатларидан келадиган мақом ижрочилари, мусиқашунос олимлар ва санъат намояндалари иштирок этиши кутилмоқда.
[gallery-30047]
Айни пайтда анжуман ўтказиладиган масканларда безатиш ишлари, саҳна ва техник иншоотларни тайёрлаш, иштирокчилар ҳамда меҳмонларни кутиб олиш билан боғлиқ ташкилий тадбирлар якунига етказилмоқда.
Мазкур анжуман мақом санъатининг бой анъаналарини кенг тарғиб этиш, миллий мусиқий меросни асраб-авайлаш ва халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА