Мунира Абдуллаева Польшада совриндорлар сафидан жой олди
Ўзбекистонлик пара-бочча устаси Мунира Абдуллаева халқаро майдонда яна бир бор ўз маҳоратини намоён этди. Ҳамюртимиз Польшада ўтказилган «Poznan 2026 World Boccia Challenger» турнирида бронза медалига сазовор бўлди.
Познань шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада 22 мамлакатдан 80 нафарга яқин пара атлет иштирок этди.
BC4 классида баҳс олиб борган Мунира Абдуллаева учинчи ўрин учун кечган учрашувда Бирлашган Араб Амирликлари вакили Раиса Алфаласини мағлуб этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, мусобақада мазкур йўналиш бўйича Ким Жуни (Жанубий Корея) олтин, Пенни Фруд (Буюк Британия) кумуш, Мунира Абдуллаева эса бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА