“Мода йўли” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи якунланди
Маълумки, “Мода йўли” республика кўрик-танлови мамлакатимизда мода ва дизайн соҳасига қизиқувчи иқтидорли 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ва хотин-қизларни кашф этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган йирик лойиҳа ҳисобланади.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Қизлар академияси” платформаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловнинг ҳудудий босқичлари якунига етди.
Танловнинг ҳудудий босқичлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўтказилиб, унда юзлаб ёш дизайнерлар ўзининг ижодий ишлари, янги ғоялари ва бетакрор коллекцияларини намойиш этди. Танлов давомида иштирокчиларнинг ижодий ишлари соҳа мутахассисларидан иборат профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Бунда либосларнинг бадиий-эстетик ва конструктив ечими, муаллифлик ғояси, материаллардан фойдаланиш маҳорати, коллекция яхлитлиги ҳамда тақдимот савиясига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунга кўра, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтган ҳудудий ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори натижани қайд этган ёш дизайнерлар аниқланди.
Танлов ғолиблари ва совриндорлари йирик пул мукофотлари ҳамда халқаро миқёсда тажриба ошириш имконияти билан тақдирланади.
Гулноза Бобоева, ЎзА