Литва парламенти делегацияси Ўзбекистонга келади
25-28 февраль кунлари Литва парламенти спикерининг ўринбосари И. Шяулене бошчилигидаги Литва делегацияси мамлакатимизда меҳмон бўлиши кутилмоқда.
25-28 февраль кунлари Литва парламенти спикерининг ўринбосари И. Шяулене бошчилигидаги Литва делегацияси мамлакатимизда меҳмон бўлиши кутилмоқда.
Делегация аъзолари даставвал “Таълим ва карьера” халқаро кўргазмасида иштирок этиши, шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълим вазирлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ҳамда бошқа мутасаддилар билан учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Шунингдек, меҳмонларнинг Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор манзиллар, бетакрор обидалар ва ноёб осори-атиқаларни кўздан кечириши ҳам ташриф дастуридан ўрин олган.