Косонсойда «Зарбдор 30 кун» доирасида агротехник тадбирлар ўрганилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманида ғўза парваришида «Зарбдор 30 кун» доирасида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан танишди.
Ўрганишлар Янги Наманган тумани билан чегарадош «Илонқир» адирларидан бошланди. Жараёнда «Деҳқонобод» ММТП ҳудудидаги «Зафар Муҳаммаджон» ва «Навжартепа» фермер хўжаликларида ғўза кўчатларининг ҳолати ҳамда агротехник ишлар кўздан кечирилди. Мутахассислар томонидан фермерларга культивация, ўғитлаш, баргидан озиқлантириш ва зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш ишларини ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
[gallery-30275]
Шунингдек, «Дўстлик», «Намуна» ва Ш.Рашидов номидаги ММТП ҳудудларида ҳам ғўза парвариши бўйича олиб борилаётган агротехник тадбирлар ўрганилди.
Таъкидлаш жоиз, туманда маҳаллий ўғитдан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, экинларни шарбат усулида суғориш ишларини кенг жорий этиш бўйича фермер хўжаликларида амалий ишлар тизимли равишда ташкил этилган.
Ишчи гуруҳ фермерлар ва мутасаддиларга мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда бажариш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА