“Жиззах адиблари” кўп жилдли китоблар мажмуаси тақдимоти ўтказилди (+видео)
Жиззах замини ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам кўплаб олимлари, шоир ва ёзувчилари, халқ бахшилари юрти сифатида мамлакатимиз тарихида ўзига хос муҳим ўрин тутади.
Дарҳақиқат, Жиззах воҳаси қадим ва навқирон ўлка. Бу диёрда не-не алломалар, шоир-у ёзувчилар яшаб ўтганлар ва ўзларидан қимматли маънавий ёдгорликлар қолдиришган. Аммо, архивларда, қўлёзмалар институтларида сақланаётган қимматли маълумотлар, ижод намуналари кенг китобхонлар оммасига ҳамон номаълумлигича қолаётган эди. Уларни тўплаб, кенг оммага тақдим этишни мақсад қилган ҳолда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими “Жиззах адиблари” лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши вилоят маданий-маърифий ҳаётида катта воқеа бўлди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “Жиззах адиблари” китобининг 3-жилдида ХХ асрда ижод этган жиззахлик шоирлар ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг асарларидан намуналар асосий ўринни эгаллаб, ХХI асрда ижод қилаётган воҳа ижодкорлари ҳақидаги маълумотлар ва ижод намуналари билан янада мухтасар бўлди.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/C-gVoK2Yhds" title="“Jizzax adiblari” ko`p jildli kitoblar majmuasi taqdimoti o`tkazildi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА