Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида (+видео)
Яқинда хорижий ОАВларида Ўзбекистонга оид бир қатор ижтимоий-сиёсий мақолалар эълон қилинди. Мазкур мақолаларда мамлакатимизнинг кучли фуқаролик жамияти сари илдамлаб бораётгани ва бугунги эришаётган салмоқли ютуқлари акс этади.
Хусусан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги лойиҳалари ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида маълумотлар бериб борувчи Россиянинг “sng.fm” (Голос СНГ) онлайн радиоси сайтида “Ўзбекистон ва Қатар савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни чуқурлаштиришга интилмоқда” номли мақола эълон қилинди. Мақолада икки мамлакат ўртасидаги авиарейсларни тезроқ йўлга қўйиш масаласига алоҳида урғу берилган.
Озарбайжон Aхборот агентлигининг “Interfax.az” сайтида эълон қилинган “Озарбайжон ва Ўзбекистон иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди” мавзусидаги мақолада Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов билан учрашуви ҳақида сўз боради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UYi-gJmTTUU" title="Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>“Einnews.com” сайтида эълон қилинган мақолада Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда мутлақо янги босқичга кўтарилаётгани ҳақида баён қилинган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “news.un.org” янгиликлар порталида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари буйича олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифига доир ва унинг мамлакатимиздаги ислоҳотларни юқори баҳолагани ҳақидаги мақолани ўқишингиз мумкин.
“Euronews” сайтида мамлакатимиз туризм салоҳиятига бағишлаб чоп этилган “Ўзбекистон: Марказий Осиё мамлакати дунёга очилмоқда” сарлавҳали мақолада юртимизга ташриф буюраётган хорижлик сайёҳлар оқими тобора ошиб бораётгани қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Хитой, Яқин Шарқ ва Европа ўртасидаги қадимий савдо йўли – афсонавий Ипак йўли марказида жойлашгани сайёҳларга қадимий ва замонавий дунёнинг ўзига хос уйғунлигини, ранг-баранг эко ва агро сайёҳлик имкониятини таклиф этиши таъкидланган.
Ўткир Алимов тайёрлади, ЎзА