Истеъмолчининг ҳуқуқи тикланди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида маиший техника хариди билан боғлиқ истеъмолчи мурожаати қонуний тартибда ижобий ҳал этилди.
Маълум бўлишича, Яккабоғ туманида истиқомат қилувчи фуқаро В.Н. Китоб туманида жойлашган “Idea” савдо дўконидан 14 миллион 970 минг сўм нақд пул эвазига музлаткич харид қилган.
Орадан кўп ўтмай музлаткич носоз ҳолатга келиб ишдан чиққан. Истеъмолчи муаммони бартараф этиш мақсадида савдо дўконига мурожаат қилган бўлса-да, дўкон ходимлари ва раҳбарияти унинг мурожаатига етарлича эътибор қаратмаган.
Шундан сўнг фуқаро амалий ёрдам сўраб Китоб тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.
Мурожаат мутахассислар томонидан қонунчилик талаблари асосида ўрганилиб, истеъмолчининг талаби асосли экани аниқланди.
Кўрилган чоралар натижасида носоз музлаткич учун тўланган 14 миллион 970 минг сўм маблағ фуқаронинг пластик картасига тўлиқ қайтариб берилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири