Ишонч, ҳамкорликка тайёрлик ва биргаликда ечим излашга интилиш бор жойда янги имкониятлар пайдо бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзлади.
— Албатта, бугунги форумнинг “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” деган шиори рамзий маънога эга. Чиндан ҳам айнан очиқ ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқот ҳозирги кунда барқарор ривожланишнинг асосий шартига айланмоқда.
Ишонч, ҳамкорликка тайёрлик ва биргаликда ечим излашга интилиш бор жойда янги имкониятлар пайдо бўлади. Ўзбекистон ва Россия шериклиги бундай ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.
Россия Федерацияси Президенти, ҳурматли Владимир Владимирович Путинга ушбу кенг кўламли халқаро форумга таклиф этгани ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларини тақдим этиш имкониятини яратгани учун яна бир бор самимий миннатдорлик билдираман, – деди давлатимиз раҳбари.
Президентимиз сўзининг якунида барча иштирокчиларга самарали фаолият юритишлари ва қизиқарли фикр алмашишларини тилади.
ЎзА