“Ҳудудгаз Сирдарё” филиалига замонавий техникалар топширилди
Сирдарёда табиий газ таъминоти соҳасида хизмат сифатини янада ошириш, узлуксизликни таъминлаш ҳамда ходимлар учун замонавий иш шароитларини яратиш мақсадида “Ҳудудгаз Сирдарё” филиалига 4 та махсус техник восита топширилди. Улар 2 та ISUZU хизмат автомобили, 1 дона Zoonlion экскаватори ва 1 дона BYD енгил автомобилидан иборат.
Филиал раҳбари Жаҳонгир Хидировнинг таъкидлашича, – Янги техникалар нафақат газ таъминоти тизимининг самарадорлигини оширади, балки аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатишда узлуксизликни таъминлайди ҳамда ходимлар ишини сезиларли даражада енгиллаштиради.

ISUZU хизмат автомобиллари аҳолига суюлтирилган маиший газ баллонларини тез ва хавфсиз етказиб беришда фойдаланилади. Zoonlion экскаватори эса газ тармоқларини таъмирлаш ва янги қувурлар ўрнатишда самарали фаолият кўрсатади. BYD енгил автомобили эса филиал раҳбариятининг ташкилий ва техник жараёнларини самарали амалга оширишда қўлланилади.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири