Хоразмлик ўқувчи илк IМОда қатнашади
Урганч шаҳар 3-сон мактабининг 10-синф ўқувчиси Сулаймон Матназаров 67-Халқаро математика олимпиадасида (IМО) иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилди.
Эътиборлиси, Хоразм тарихида илк бор мактаб ўқувчиси ушбу нуфузли халқаро олимпиадада иштирок этмоқда.
Саралаш натижаларига кўра, Сулаймон 3-ўрин билан терма жамоага қабул қилинди. Ҳозирга қадар унинг ҳисобида 2 та кумуш ва 1 та бронза медал мавжуд.
Жорий йилнинг 10-21 июль кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган 67-Халқаро математика олимпиадасида иштирокчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА