Ҳиндистонда “Starlink” фаолияти вақтинча тўхтатилди
Ҳиндистон ҳукумати Илон Маскнинг “Starlink” сунъий йўлдош интернет тармоғига мамлакатда тижорий фаолият бошлаш учун зарур бўлган якуний рухсатномаларни беришни вақтинча тўхтатиб қўйди.
“Bloomberg” ёзишича, бунга Яқин Шарқда Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар пайтида ушбу терминаллардан фойдаланилгани ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлган. Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги хавфсизлик хизматлари Эронда расмий лицензия бўлмагани ҳолда “Starlink” ускуналаридан фойдаланилгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг якуний рухсатномаларни беришни кечиктирмоқда.
Ушбу вазият нафақат “Starlink”, балки Ҳиндистон бозорига кирмоқчи бўлган бошқа сунъий йўлдош алоқа операторлари учун ҳам радиочастоталарни тақсимлаш механизмини тасдиқлашни қийинлаштириб қўйди.
Деҳли расмийлари халқаро инқирозлар ҳамда геосиёсий қарама-қаршиликлар даврида мамлакат қонунчилиги ва талабларига тўлиқ риоя қилинишига оид қатъий кафолатларни талаб қилмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА