Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги қандай таъминланади?
“Тошкент” сув омборида гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашга бағишланган республика илмий-амалий семинари ўтказилди.
Унда Сув хўжалиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, сув омборлари ҳамда гидротехника иншоотларидан фойдаланишга масъул раҳбар ва мутахассислар иштирок этди.
Тадбирда иншоотларнинг техник ҳолатини мунтазам назорат қилиш, эҳтимолий хавфларни барвақт аниқлаш, аварияларнинг олдини олиш ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, сув омборлари ва гидротехника иншоотларида рақамли мониторинг технологияларидан фойдаланиш, маълумотларни марказлашган ҳолда тўплаш ва таҳлил қилиш, хавф белгилари аниқланганда тезкор чора кўриш имкониятлари таҳлил этилди.
Вазирлик ахборот хизматига кўра, тадбир якунида иншоотларнинг техник ҳолатини яхшилаш, мониторинг ва диагностика ишларини кучайтириш, хавфларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА