“ЎзЛиДеП кубоги” ғолиблари аниқланди
ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганлигининг 23 йиллиги муносабати билан бошланғич партия ташкилотлари ўртасида стол тенниси бўйича “ЎзЛиДеП кубоги” мусобақаси ташкил этилди.
Тадбир аввалида партиянинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оммавий спортни ривожлантириш ва фуқароларни жисмоний фаолликка кенг жалб қилишга қаратилган ташаббуслар изчил давом эттирилаётгани таъкидланди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган учрашувлар якунида эркаклар ўртасида “НКМК жамғармаси” ДМда ташкил этилган БПТ аъзоси Достон Муҳаммадиев, аёллар ўртасида эса Навоий машинасозлик заводи БПТ вакили Лобар Тоирова ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа сўнггида барча ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири