Ғалла режаси 20 кунда бажарилди
Бағдодлик деҳқонлар бугун 23 июнь куни ғалла топшириш шартномавий режасини вилоятда биринчилар қаторида бажаришди.
Туманда жами 7 400 гектар майдонда ғалла парваришланиб, 22 800 тонна дон топшириш белгиланган эди. Ўрим-йиғим ишлари юқори ташкилотчиликда олиб борилди. Натижада ҳосил ўз вақтида ўриб олиниб, қабул масканларига етказилди.

Мавсум давомида “А. Мадаминов”, “Хайрун Самарун”, “Боғи Эрам Бағдод”, “Пойқадам Бағдод”, “Буойшахон Қундузова”, “Яшил водий пахтазори”, “Ширинжон Бағдод” фермер хўжаликлари ҳар гектардан ўртача 90-100 центнердан ҳосил олишга эришдилар.
Айни пайтда бошоқли дон ҳосили йиғиб-териб олинган майдонларга такрорий экин экиш ишлари давом этяпти.


Муҳаммаджон Обидов, ЎзА