Бағдодда кўприк қайта қуриляпти
Буни қаранг. Хитойнинг қадимий пойтахти Сиан шаҳридан бошланган “Буюк ипак йўли” Қашқардан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга етиб келади. Кейин эса Марғилон – Бағдод орқали Қўқондан Тошкентга ўтади.
Мутасаддилар кўп ўрганиб ва ўйлаб бир хулосага келдилар: Атиги қарама-қарши икки қаторли Бағдоддаги кўприк бугунги талабга жавоб бермайди. Уни янгидан қуриш керак.
Эътибор беринг, таъмирлаш эмас, янгидан қуриш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бугун Бағдодга кираверишда ишлар гавжум. Кимдир пайвандлаш иши билан банд. Қаердадир ер қаърига бақувват темир-бетон қозиқлар қоқиляпти.
– Узунлиги 174 метр бўлади, қиймати 43 миллиард сўм, – дейди “Ромитантранс” йўл қурилиш МЧЖ устаси Фаррух Мавлонов. – Ҳозирча 40 нафар қурувчи меҳнат қилишяпти. Айни кунда қозиқларини қоқяпмиз.

Кўприк бундан қарийб 60 йил аввал қурилган бўлиб, бетўхтов хизмат қилди. 50 даражали иссиғ-у 27 даражадаги музлама кунлар ҳам ишлайверди. Аммо... йиллар қаҳрига темиру бетон ҳам дош бериши қийин экан. Айрим жойларда ёрилиш, кўчиш рўй берди.

Тендерда ғолиб бўлган “Ромитантранс” кўприк қуриш МЧЖ мутахассислари биз қурган кўприк юз йил туради, дейишмоқда.
Шундай қилиб, аҳолиси зич, транспорт тирбанд Фарғона шаҳрида қурилмаган кўприк Бағдод чорраҳаларидан бирида қайта қурилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/C5oJMx5yHFk" title="Farg‘onada qurilmagan ko‘prik Bog‘dodda qurilayapti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА