Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан фуқаролар учун шахсий қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқароларнинг фарзандларига алимент ундириш бўйича ариза бериш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда уй-жой олишда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш масалаларига оид мурожаатлари батафсил кўриб чиқилди.

Кўриб чиқилган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида фуқароларга қонунчилик талаблари доирасида зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Азизхон Шавкатов навбатдаги шахсий қабулни ўтказди.

Мурожаатларнинг аксарияти маданият соҳасига, шунингдек, туризмни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларга тааллуқли бўлди. Ҳар бир мурожаат юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.

Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА