Фарғонада яна бир “Корзинка” (+видео)
Бугун Фарғона шаҳрида аҳоли учун қувончли воқеалардан бири рўй берди. Шаҳар четидаги даҳаларнинг бирида янгидан ташкил этилган “Корзинка” дўкони очилди.
Ҳа, мамлакат иқтисоди ривожланяпти. Лекин шу билан бир пайтда аҳоли турмуш шароити яхшиланиб, унинг эҳтиёжи ҳам ўсмоқда. Уни қондириш учун эса юқори савиядаги хизмат турларини ташкил этиш лозим. “Корзинка” озиқ-овқат ва истеъмол моллари дўкони тизими юртимизнинг барча вилоятларида бор. Биргина Фарғона вилоятида уларнинг сони 8 тага етди. Фарғона шаҳрининг ўзида бугун тўртинчи халқ севиб қолган “Корзинка” иш бошлади.

– Дўконлар тармоғида маркетинг ишлари олиб борилди. Шаҳарнинг шу массивида аҳоли зич, аммо озиқ-овқат дўконлари кам эди. Шунинг учун бу ерга “Корзинка” дўкони очиш лойиҳаси маъқулланди, – дейди менежер Аброр Абдураҳимов. – Республикадаги тизимнинг бошқа дўконларида қандай маҳсулот турлари бўлса, бу ерда ҳам уларнинг ҳаммаси мавжуд. Бугундан Рамазон ойи муносабати билан нархларда 10 фоиздан 30 фоизгача чегирмалар йўлга қўйилди. Энг катта чегирма гўшт маҳсулотига белгиланган.

Пештахталар юртимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тўлиб -тошган. Ҳар бир маҳсулотдан харидор танлаб олиши учун бир неча турлари бор. Нархлар эса одатдагидан анчайин арзон. “Корзинка” мутасаддиларининг айтишича, бу нархлар Рамазондан кейин ҳам сақланиб қолади. Бундан харидорлар мамнун. Гулноза Мирзакаримова тизим мижози эканини ва янги дўкон қулайликларидан хурсандлигини билдирди.



– Илгари шаҳарга тушишга мажбур бўлар эдик. Йўлкира ва ортиқча вақт сарфлар эдик. Энди аҳолига жуда қулай бўлди. Истаган пайтимизда дўкон хизматидан фойдаланимиз, – дейди харидор Гулноза Мирзакаримова. – Бу ердаги нархлар бошқа супермаркетларга нисбатан арзон экан. Маҳсулотлар эса сифатли, яроқлилик муддати ўтмаган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kiblQdPi-Ok" title="Farg`onada yana bir “Korzinka”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео, сурат), ЎзА