Фарғона тумани ҳокими ўзгарди
Бугун халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Бугун халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Шу пайтгача Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Шуҳратжон Азимович Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Президентимиз раислигида жорий йил 8 июль куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида Фарғона тумани ҳокими Илҳомжон Носиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.