“Эврилиш нуқталари...” ёхуд яна бир янги китоб
Иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаровнинг “Эврилиш нуқталари: тарих ва келажак мулоҳазалари” китоби истиқлол йиллари халқимиз босиб ўтган йўл акс этган кўзгуга ўхшайди.
Иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаровнинг “Эврилиш нуқталари: тарих ва келажак мулоҳазалари” китоби истиқлол йиллари халқимиз босиб ўтган йўл акс этган кўзгуга ўхшайди.
Муаллиф китобда мамлакатимиз мустақилликка эришган даврни илмий асосда холис ва беғараз таҳлил қилади.
“Эврилиш нуқталари...”ни чин маънода юртимиз босиб ўтган зиддиятли йўлнинг холис нигоҳ билан қилинган таҳлили дейиш мумкин.
Китоб билан танишар экансиз, муаллиф узоқ ва яқин ўтмишимиздаги турли ҳолат ва вазиятларнинг сабабларини аниқ кўрсатади. Йўққа чиқарилган имкониятлар ҳақида очиқ фикр билдиради, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб юзага келган парадокслардан тортиб, иқтисодий сиёсатнинг энг оғриқли нуқталаригача очиб беришга ҳаракат қилади. Келажакда такрорланмаслиги керак бўлган хатоларни англашга йўналтирилган жўяли мулоҳазаларини баён этади.
Муаллиф кечаги кун, ўтмишни инкор қилмайди, балки ундан хулоса чиқаришга ўқувчини ундайди.
Жангларда тобланган Соҳибқирон иродаси, мустабид тузумнинг руҳий исканжалари ва бугунги миллий уйғониш давригача бўлган машаққатли йўл иқтисодий жараёнларга боғлаб таҳлил қилинади, тарихий хотирадан олинган сабоқлар шунчаки ўтмиш эмас, балки келажакни ёритувчи “маънавий маёқ” сифатида талқин этилади.
“Дарҳақиқат, Ўзбекистон бугун ўз тарихининг энг мураккаб, шу билан бирга, шонли саҳифаларини битаётган, жамият тараққиёти табиий ривожланиш измига тушиб, ислоҳотлар мантиқий давомийлик йўлини танлаган айни дамларнинг қадр-қиммати қанча? Бу саволга жавоб топиш учун тарихнинг қайси нуқтасида турганимизни, олдимиздаги имкониятлар ҳамда хатарларни тўлиқ ҳис қилишимиз ва англаб олишимиз лозим. Бунинг учун фақатгина яқин ўтмишимиздан хулосалар чиқаришимизнинг ўзи камлик қилади...” дея ёзади муаллиф.
Шарофиддин Назаровнинг мазкур китоби ўз мамлакати, ўзтарихини севувчи, бугунини қадрловчи ва эртанги кунига бефарқ бўлмаган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
ЎзА