Эрон АҚШни огоҳлантирди: Уруш географиясини ўзгартирамиз
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси вакили Ҳусайн Муҳаббий АҚШ ва Исроил томонидан янги ҳужум уюштирилган тақдирда Теҳроннинг ҳарбий стратегияси тубдан ўзгаришини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, навбатдаги тўқнашув юз берса, Ислом Республикаси нафақат қўлланадиган қурол тури, балки уруш географиясини ҳам кенгайтиради.
“Anadolu” ёзишича, жанг майдонига мутлақо янги имкониятга эга қурол-яроқ олиб чиқилади ва илгари зарба берилмаган янги манзиллар нишонга олинади.
Муҳаббий Теҳрон узоқ давом этадиган урушга тўлиқ тайёрлиги, ИИМК жанговар шайлиги аввалгидан ҳам юқори даражага чиққанини билдирди. Вакил таъкидлашича, тузилма шу кунгача АҚШ билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган ва дипломатик музокарада қатнашмаган. Зеро, армиянинг бош вазифаси мамлакатни ҳимоя қилиш. Шунингдек, у АҚШнинг минтақадаги базалари нишонга олиниб, ишдан чиқарилгани, шу тариқа Американинг минтақавий ҳукмронлигига чек қўйилиб, янги тартибни айнан Эрон белгилаётганини алоҳида урғулаган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА