Туркия кино фестивали 75 вилоятда ўтади
Қардош давлат Маданият ва туризм вазирлиги ЎзАга берган маълумотга кўра, Туркия кино фестивали 26-27 сентябрь кунлари мамлакатнинг 75 вилоятида ўтади.
Анжуман доирасида қарийб 1 500 кинотеатрда 17 маҳаллий ва хорижий фильм намойиш этилади.
Кино бош бошқармаси кўмагида Кинотеатрлар сармоядорлари уюшмаси (SİSAY) томонидан ушбу тадбир соҳани ривожлантириш ва кинотеатрларни қўллаб-қувватлаш мақсадида иккинчи бор ўтказилмоқда. Ўтган йил шу тариқа 780 000 дан кўп томошабин жалб этилган.
Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой кинонинг жамиятни бирлаштирувчи кучи ҳақида шундай деди:
– Кинонинг бирлаштирувчи кучини яна бир бор ҳис қиламиз.
Мулозим фуқаролар, айниқса ёшлар ва оилаларни кинотеатрларга бориб, намойишларда қатнашишга чақирди.
Дастуридан турли жанрдаги маҳаллий ва хорижий фильмлар ўрин олган фестиваль фақат янги картиналар намойиши билан чекланмай, кино томоша қилиш маданиятини қўллаб-қувватлаш ҳам мақсадини ҳам кўзлаган. Ташкилотчилар “Фильм кинотеатрда томоша қилинади” ғояси орқали кино асарларини йирик экранда, жамоа бўлиб томоша қилиш тажрибасига эътибор қаратмоқда.
Нодира Қаюмова, ЎзА