Энг кучли ёш полвонлар сараланмоқда
Самарқанд шаҳрида эркин кураш бўйича 17 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Айни дамда спорт курашларининг мазкур йўналиши бўйича илк ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.
Жумладан, -45 кг. вазн тоифасида Муҳаммад Раҳимжонов (Наманган) финалда Раззоқберген Шоназаров (Тошкент вилояти) устидан зафар қучиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Муроджон Ахматов (Самарқанд) ва Жаруллоҳ Илҳомов (Тошкент) бронза медаль билан тақдирланди. Шунингдек, 51 килограммгача бўлган вазнда Достон Йўлдошев (Хоразм), Азизбек Раббимов (Навоий), Ҳусан Анорбоев (Тошкент вилояти) ҳамда Ҳусан Қобилов (Тошкент вилояти) шоҳсупага кўтарилди.

Қуйида мамлакат кубогининг яна уч вазн тоифасидаги ғолиб ва совриндорлари билан танишасиз:
-60 кг: Бекзодбек Иброҳимов (Наманган) олтин, Камронбек Нуруллаев (РОПСТМ) кумуш, Беҳруз Жумабоев (РОПСТМ) ва Умиджон Абидов (Бухоро) бронза;
-71 кг: Жалолиддин Жалолов (РОПСТМ) олтин, Абдуамин Абдуқодиров (Сурхондарё) кумуш, Махарбек Алимардонов (Бухоро) ва Хушнуд Бегмуратов (РОПСТМ) баронза;
-92 кг: Амирбек Фазлиддинов (Бухоро) олтин, Довуд Мирзаев (РОПСТМ) кумуш, Мирали Мўминов (Бухоро) ва Даниил Мухитдинов (Тошкент вилояти) бронза медаль билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА