“Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари ёшлар билан учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат техника университетида “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги учрашув бўлиб ўтди.
Унда жамғарманинг Рақамлаштириш ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Ж. Қайнарбеков, Бошқарув самарадорлиги агентлиги вилоят бўлими раҳбари ўринбосари А. Аҳадов ҳамда жамғарма стипендияси асосида хорижда таҳсил олиб, айни пайтда таълим тизимида фаолият юритаётган Б. Икромова иштирок этди.
[gallery-28434]
Учрашувда жамғарма стипендиатлари, хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олиш истагидаги иқтидорли ёшлар ҳамда халқаро лойиҳаларда фаол иштирок этиб келаётган талабалар билан очиқ ва самимий мулоқот ташкил этилди.
Тадбир давомида “Эл-юрт умиди” жамғармасининг очиқ стипендия танловлари, саралаш босқичлари, ҳужжат топшириш тартиби ва муҳим муддатлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА