Эл ардоғидаги онахон
Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи Муқаддасхон Зиёвуддинова кўп йиллик меҳнат фаолияти ва фарзандлар тарбиясидаги ўрни билан эл орасида ҳурмат қозонган онахонлардан бири саналади.
У узоқ йиллар давомида бадиий буюмлар фабрикасида меҳнат қилиб, ўз касби бўйича бой тажриба тўплади ҳамда кўплаб ёш мутахассисларга устозлик қилди.

Муқаддасхон аянинг фарзандлари томонидан асос солинган “Chust Tekstile” корхонаси бугунги кунда ҳудуддаги йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланади. Корхонада мингдан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилиб, оилалар фаровонлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда.


Онахоннинг жамият ва оила ривожига қўшган ҳиссаси муносиб баҳоланиб, 2021 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА