Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Лондон, Буюк Британия: DJ ва продюсер “Anyma Silverworks Island” майдонида шоу дастурини намойиш этди.

Буэнос-Айрес, Аргентина: Футбол мухлислари Корриентес шоҳ кўчасида ўрнатилган улкан экран орқали Аргентина – Иордания ўртасидаги ўйинни томоша қилди.

Киев, Украина: Сапёрлар кўп қаватли уй яқинига қулаган Россия ракетаcи қолдиғини тозаламоқда.

Австралия: Марри шаҳарчасида ўтказилган “Australasian Camel Cup” мусобақасининг туячилар баҳси. Фестиваль туя пойгаси, афғон туя боқарлари мероси ва маҳаллий маданиятга бағишланди.

Муҳаррақ, Баҳрайн: Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Фуқаро мудофааси ва қутқарув хизмати ходимлари Эрон дрони урилган турар-жой биносида қутқарув ишларини олиб боряпти.

Қуббор ороли, Кувайт: Минглаб денгиз қуши ин қурадиган урчиш мавсумида кичик оқ тожли крачка оролда тасвирга олинди.

Мале-Тракани, Словакия: Кучли жазирама туфайли одамлар Тиса дарёсида чўмилиб салқинламоқда. Мамлакатнинг катта қисмида иссиқликнинг энг юқори даражали қизил огоҳлантириши эълон қилинган.

Чаноқ қалъа, Туркия: 2026 йилги “World Triathlon Development Regional Cup” мусобақасида аёллар уч курашига старт берилди.

Буниа, Конго Демократик Республикаси: Кигонзе кўчирилганлар қўналғасида соғлиқни сақлаш ходими Эбола юқтиргани гумон қилинган марҳумларни дафн этиш жараёнини кутиб турган кўчирилган одамлар яқинида турибди. Ҳудудда Эбола авж олганига бир ой бўлди.

Вашингтон: АҚШ Мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Миллий майдонда ўтказилган “Great American State Fair” тадбирида йиғилганлар Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли F-16 қирувчи самолётлари Монумент узра учишини кузатди.
Фардона Яхшибоева, ЎзА