ДХХ кубоги учун футбол мусобақасининг саралаш босқичи давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида Ёшлар куни доирасида қатор спорт ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Наманган футбол мактабида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» учун футбол мусобақасининг туман саралаш босқичи қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтмоқда.
Мусобақада тумандаги 28 та маҳалла жамоаси иштирок этиб, ҳудудлар кесимида ўзаро куч синашмоқда. Беллашувлар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга қизиқишни оширишга хизмат қилмоқда.
Учрашувларни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари кузатиб борди. Улар ёш футболчилар билан мулоқот қилиб, иштирокчиларга омад тилади.
[gallery-29312]
Таъкидланганидек, мазкур мусобақа ёшлар ўртасида дўстлик, жамоавийлик ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА