Давлат бошқаруви тизимида самарали фаолият юритаётган кадрлар эътироф этилди (+видео)
Бугун Халқаро конгресс марказида “Сифатли давлат бошқаруви” дастурининг ғолибларини мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган тадбирда бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари эришган натижалари учун эътироф этилди. Улар орасида жумладан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ходимлари энг намунали кадрлар сафида эътироф этилди.
Уларнинг теран фикрлаши, ўз устида доимий ишлаши, меҳнат фаолиятига инновацион ёндашувларни жорий қилиши мазкур эътирофга лойиқ кўрилди.
Фазлиддин Мўминов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўлим бошлиғи, “Энг яхши маъмурий ходим” номинацияси ғолиби:
– “Сифатли давлат бошқаруви” дастури доирасида ташкил этилган “Энг яхши маъмурий ходим” номинациясида ғолиб бўлганим ўйлайманки, олий таълим, фан ва инновациялар тизимида амалга оширилган ишлар, ислоҳотлар, янгиликлар натижасидир.
Мазкур эътироф, нафақат ўзимиз амалга оширган ишлар, балки келгуси йиллардаги режаларимиз учун жуда катта туртки бўлади ва иштиёқ беради. Буни давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган имкониятлар орқали амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган кичик бир ҳиссамизнинг эътирофи деб биламан.
Дарҳақиқат, кейинги йилларда ҳудудларда фан ва инновациялар йўналишида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, замонавий педагогик ёндашувлар, рақамли технологиялар ва илғор тажрибалар асосида шакллантирилаётган инновацион ҳудудлар бу борадаги муҳим натижалардан биридир.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 28 та инновацион ҳудуд белгиланган бўлиб, ушбу жараёнларга оз бўлса-да ҳисса қўшишга ҳаракат қилдим. Бугун эса ана шундай эътирофга муносиб кўрилганимдан мамнунман.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hcWnrGTE3sQ" title="Davlat boshqaruvi tizimida samarali faoliyat yuritayotgan kadrlar e’tirof etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА, Ёқубжон МЕЛИБОЕВ (видео), ЎзА