Булутлар– табиатнинг бетакрор мўъжизаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мовий гумбаз узра худди маҳоратли рассомнинг мўйқаламидан тўкилгандек сузиб юрган оппоқ булутлар – табиатнинг энг гўзал ва сирли санъат асарларидан бири. Улар гоҳ оппоқ пахтадек ястаниб, гоҳ ажиб шакллар ҳосил қилиб, борлиққа ўзгача бир тароват ва сокинлик бахш этади.
Иссиқ кунларда кўнглимизга салқинлик, руҳиятимизга эса чексиз осойишталик олиб кирувчи бу лаҳзаларни суратга муҳрлаш борлиқ нафосатига бўлган чексиз ҳайрат ифодасидир.
Моҳигул Қосимова, ЎзА