Чуст янада обод бўлмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст тумани Сабзазор маҳалласида, хусусан, тиббиёт бирлашмаси атрофида инфратузилмани яхшилаш ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.
[gallery-28747]
Лойиҳа доирасида минтақавий йўллар давлат муассасаси маблағлари ҳисобидан умумий узунлиги 2 километр бўлган асфальт қопламали автомобиль йўли қурилаётир. Ушбу ишлар учун 3 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилган.
Шунингдек, ҳудудда умумий узунлиги 3 километр бўлган пиёдалар йўлаклари барпо этилди. 70 та замонавий ташқи ёритиш ускуналари ўрнатилди. Дам олиш ҳудудларига қарийб 20 та ўриндиқ жойлаштириш ишлари давом этмоқда.
Амалга оширилаётган ишлар аҳоли турмуш даражасини ошириш, ҳудудда хавфсиз ва қулай муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА