“Chorvoq Darvozasi” турар жой мажмуаси: хонадон калитлари эгаларига топширилди
8 ноябрь куни Чорвоқнинг гўзал манзарали ҳудудида жойлашган “Chorvoq Darvozasi” турар жой мажмуасида хонадон эгаларига калитларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир энг кутилган воқеалардан бири бўлди — илк бор Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудудидаги уй-жойлар тўлиқ яшашга тайёр ҳолатга келтирилди ва уларнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди. Тантанали дастур байрамона муҳит, ёрқин чиқишлар ва тоғ манзаралари билан бойитилди.
“Chorvoq Darvozasi” — замонавий турар жой мажмуаси бўлиб, унинг қурилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖнинг молиявий кўмаги билан амалга оширилди.

Бу ерда шаҳар ҳаётининг қулайликлари Чорвоқ тоғларининг табиий гўзаллиги билан уйғунлашган. 24 кв.м.дан 142 кв.м. гача бўлган ҳудуддаги хонадонлар тўлиқ яшашга тайёр. Ҳудуд ободонлаштирилган, болалар ва спорт майдончалари, сайр қилиш йўлаклари ҳамда яшаш учун зарур барча эҳтиёжлар инобатга олинган.
Мажмуа ҳудудида ривожланган инфратузилма шакллантирилган. Бунда халқаро даражадаги “Wyndham Garden” меҳмонхонаси алоҳида ўрин эгаллайди — лойиҳа мажмуанинг муҳим қисмига айланиб, унга замонавий курорт мақомини берди.
Турар жой масканида ҳар бир детал ҳисобга олинган. Хусусан, кичкинтойлар учун 800 кв.м. дан ортиқ майдонда жойлашган ёпиқ болалар майдони барпо этилган. У замонавий ускуналар ва хавфсиз ўйин зоналари билан жиҳозланган.
Шунингдек, “Chorvoq Darvozasi” ҳудудида халқаро ва маҳаллий брендлар — KFC, Costa Coffee, BON, Safia, Papa John’s ва бошқалар фаолияти йўлга қўйилаётгани мажмуадаги ҳаётни нафақат қулай, балки сермазмун қилади.
Бунинг учун харидорларга қулай шартлар яратилган — 24 ойлик бўлиб тўлаш имконияти ёки Ўзмиллийбанк орқали 15 йилга 18% йиллик ставкада ипотека кредити таклиф этилади.
Таъкидлаш жоиз, тантанали маросим “Chorvoq Darvozasi” турар жой мажмуаси хонадон эгалари учун янги ҳаёт бошланишининг рамзига айланди.

Кечанинг ёқимли сюрпризи сифатида хонадон сотиб олганлар орасида ютуққа қўйилган BYD Song Plus автомобили эгаси аниқланди.
Тадбир якунида мажмуа марказий майдонида ҳайратланарли мэппинг-шоу намойиш этилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
«Ўзмиллийбанк» АЖ
Матбуот хизмати