Бутунжаҳон донорлар куни
Навоий вилояти қон қуйиш станциясида “14 июнь - Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан “Бир томчи инсонийлик. Қон топширинг. Ҳаётларни сақлаб қолинг!” шиори остида акция ташкил этилди.
Ушбу акцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ходимлари ҳамда тармоқ касаба уюшмаси раислари ва касаба уюшмаси фаоллари иштирок этди.

Акция доирасида 150 нафар иштирокчи томонидан 72 литрга яқин қон топширилди.

Тадбир сўнггида 5 нафар фахрий донор “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА